Central Asian Research Index

Foreign Languages in Uzbekistan, 2021, с. 28-38

ИНГЛИЗ ТИЛИДА «ҲАРАКАТ ТАРЗИ» МАЪНОСИНИ ИФОДАЛОВЧИ ЛЕКСЕМАЛАРНИНГ СЕМАНТИК, МОРФОЛОГИК ВА СИНТАКТИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Amirulla ABDULLAEV

Creative and Specialized Schools under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan

Аннотация · Abstract

Ушбу мақола инглиз тилида ҳаракат тарзининг алоҳида мустақил маъноли сўзлар билан бирга, бевосита ҳаракат феъллари ёрдамида ҳам ифодаланиши ўрганиди. Инглиз тилидаги тарз маъноларини ифодаловчи лексемалар сифатида ҳаракат феъллари, равишлар ва қисман янги маъно ҳосил қилувчи турғун бирикмалар ҳисобланган таркибли феъллар ажратиб кўрсатилди, ушбу лексемаларнинг нутқда ифодаловчи тарз маъносига кўра семантик табақаланиши таҳлил қилинди. Шунингдек, инглиз тилидаги тарз маъносини ифодаловчи лексик қатлам бирликларининг турли сатҳлар доирасидаги имкониятлари ёритилди ва лексемаларнинг морфологик ҳусусиятлари сирасида феълларнинг турли замон шаклллари воситасида ўзгариши, равишлар ва ҳаракат феълларининг даражаланиш хусусиятлари изоҳланди. Синтактик хусусиятларига кўра тарз маъноларини ифодаловчи феъл ва равишлар тенг имкониятлар кўламига эга эганлигига оид асосланган хулосалар илгари сурилди. Бундан ташқари, инглиз тилида феъл замонлари кенг қамровли категория эканлиги, ўзбек тилидан фарқли равишда фақатгина қўшимчалар, яъни суффикслар билан чегараланиб қолмасдан, замон маъносини ифодалашда have, do, will, used to, to be, would каби кўмакчи шакллардан ҳам фойдаланилиши, бу шакллар замон категорияси сифатида ҳаракатнинг давомийлиги, тугалланганлиги ёки сониявийлиги каби тарз маъноларини ҳам ифодалаши мисоллар асосида очиб берилди.

Сведения · Details