Central Asian Research Index

Foreign Languages in Uzbekistan, 2020, с. 175-185

МЕТАФОРА ФЕНОМЕНИНИ МИЛЛИЙ МАДАНИЯТНИНГ ИНЪИКОСИ СИФАТИДА ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ТАРЖИМАДА ҚАЙТА ЯРАТИШ МУАММОЛАРИ

Zilola KHUDAYBERGENOVA

Bartin University, Turkey

Аннотация · Abstract

ХХI асрда юзага келган тилшуносликнинг янги йўналишлари тил ҳодисаларини янги нуқтаи назарлар, мезонлар, меъёрлар асосида тадқиқ этишни тақозо этади. Тилшунослик ва маданиятшунослик фанларининг ўзаро кесишуви сифатида майдонга келган лингвомаданиятшунослик соҳаси “дунёнинг тил манзараси”, “концепт”, “дискурс” каби янги тушунчаларнинг истеъмолга киритилишига сабаб бўлди. Янги тушунчалар, ўз навбатида, тил ҳодисаларини “инсон + тил + маданият” призмаси орқали ўрганиш заруратини яратди. Метафора анъанавий тилшуносликда маъно кўчишининг усулларидан бири сифатида тадқиқ этилган. Тилшуносликнинг стилистика бўлимида эса метафора нутқнинг безаги, фикр ифодалашнинг ўзига хос шакли экани эътироф этилади. Лингвомаданий тадқиқотлар доирасида майдонга келган илмий қарашлар метафорани маълум бир халқнинг миллий, ўзига хос, специфик дунёқарашини ифода этувчи муҳим воситалардан бири тарзида ўрганишнинг долзарблигини кўрсатди. Метафора миллий дунёқарашни ифодаловчи воситалардан бири эканлиги, уларни таржимада қайта яратишда таржимон олдига мураккаб вазифани қўяди. Ушбу мақолада метафорани англаш ва дунёни ифода этишнинг специфик усули сифатида тадқиқ этишнинг замонавий йўналишлари тадқиқ этилди. Бу ўринда метафорани шакллантирувчи унсурлар, метафораларнинг турлари, уларни таржимада беришнинг ўзига хос хусусиятлари, муаммолари ўрганилди. Метафоранинг ўзига хосликлари ва таржимада берилиш масалалари турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекиннинг “Муҳаббат симфонияси” романининг турк ҳамда ўзбек тилларидаги нусхаларидан олинган мисоллар орқали таҳлилга тортилди.

Сведения · Details