Central Asian Research Index

Foreign Languages in Uzbekistan, 2020, с. 105-114

ТИЛ БИРЛИКЛАРИНИ КАТЕГОРИЯЛАШТИРИШДА КОГНИТИВ ЁНДАШУВ

Akmal YULDASHEV

Uzbekistan State World Languages University

Аннотация · Abstract

Мақоланинг мавзуси — бизни ўраб турган борлиқнинг концептлар тўпламини тартибга солиш учун қўлланиладиган асосий восита сифатида категориялаштиришдир. Мақолада асосий муаммо когнитив тилшуносликнинг алоҳида фан соҳасига айланганлиги, шунингдек, тадқиқотчилар қай йўсинда оламнинг лисоний манзарасини шакллантиришда категориялаштиришнинг ролини англаганлигини кўриб чиқишдан иборат. Тадқиқот методологияси — категорияни фалсафа, структур тилшунослик нуқтаи назаридан ўрганилганлиги ва когнитив тилшуносликда категориялаштиришни таянч когнитив восита сифатида қандай баҳолаш билан боғлиқ тадқиқотларни таҳлил қилишдир. Муаллиф категориялаштириш ва концептуаллаштиришни асосий билиш жараёни сифатида таҳлил қилган. Мақоланинг натижалари категориялаштириш когнитив тилшуносликнинг асосий воситаси эканлигини аниқлашдир. Илмий-назарий умумлашмалар асосида чиқарилган хулоса — оламнинг лисоний манзарасини яратиш ва категориялаштириш жараёнида юзага келадиган хусусиятлар ва масалаларга ойдинлик киритишдан иборат.

Сведения · Details