Foreign Languages in Uzbekistan, 2020, с. 236-245
“ҲАЙРАТ УЛ-АБРОР” ДОСТОНИДА БАДИУЗЗАМОН МИРЗО ВАСФИ
Tashkent State University of the Uzbek Language and Literature
Аннотация · Abstract
Ушбу мақолада Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонининг йигирманчи мақолатидан ўрин олган темурий шаҳзода Бадиуззамон мирзога қилган ўгит-насиҳатлари хусусида сўз юритилади. Шунингдек, “Хамса” достонларидаги Музаффар мирзо, Шоҳғариб мирзо, Султон Увайс Баҳодир каби ёш темурий шаҳзодаларга бағишланган бобларнинг умумий мазмун-мундарижасига ҳам тўхталиб ўтилади. Бадиуззамон мирзонинг отаси Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусайн Бойқаро билан муносабати, бу муносабатларнинг Алишер Навоий ижодий меросида акс этиши, буюк шоирнинг ота ва фарзанд ўртасидаги кескинликни юмшатиш борасида саъй-ҳаракатлари ҳамда ушбу ҳодисаларнинг шоир ижодида қай даражада ўз ифодасини топганлиги таҳлил қилинган. “Ҳайрат ул-аброр” достонининг Бадиуззамонга бағишланган бобидаги Навоийнинг насиҳатлари шаҳзода учун программ характердаги ғоят аҳамиятли фикрлар эканлиги таъкидланган. Алишер Навоийнинг Султон Ҳусайн Бойқаро давлатининг равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатлари, жонкуярлиги достонлари ва насрий асарларида қай тарзда ўз ифодасини топганлиги хусусидаги мулоҳазалар ҳам билдирилган. Навоийнинг Бадиуззамонга насиҳатида хавотир билан айтган гаплари чорак асрдан кейин рўй берганлиги таъкидланган.
Сведения · Details
- DOI 10.36078/1596781658
- Журнал · Journal Foreign Languages in Uzbekistan
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0