Foreign Languages in Uzbekistan, 2020, с. 245-257
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТЕЛЕКАНАЛ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА УНДАГИ ЖАНРЛАР РАНГ-БАРАНГЛИГИ
University of Journalism and Mass Communications of Uzbekistan
Аннотация · Abstract
“Маданият ва маърифат” телеканали орқали узатилаётган спектаклларни мавзу жиҳатидан таҳлил қилиш орқали, уларнинг эфир вариантида режиссёр, тасвирчилар маҳорати масалаларини, театр муаммоларига бағишланган кўрсатувларни эса жанр жиҳатидан тизимлаштириш, уларни тайёрлашда муаллиф, ижодий гуруҳ аъзоларининг маҳоратини аниқлаш, шунингдек, Россиянинг “Культура” каналидаги мазкур мавзудаги кўрсатувлари билан қиёсий ўрганиш орқали ўзининг илмий хулосаларини чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Бугунги кун талаби хусусан, ахборот глобаллашув асрида аудиторияни жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. Муаллиф ўзининг тадқиқий материалида телевиденияда ихтисослашган телеканалларнинг мавзу кўлами, жанр хусусиятини миллий ҳамда хорижий телеканаллар асосан юқорида таъкидланганидек, Россиянинг “Культура” канали мисолида қиёсий таҳлил асосида ўрганишга ҳаракат қилган. Шунингдек, АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция, Германия, Япония сингари ривожланган давлатларининг ихтисослашган телеканалларида ушбу жараён ва ривожланиш босқичлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Айнан ахборотга бўлган талаб янги каналларнинг кўпайиши рақобатбардош телеканалларни ташкил этишга пайдо бўлган эҳтиёж хусусида ҳам тўҳталиб ўтган. Маданий, маърифий ахборотларни узатишда журналистнинг маҳорати, ёритилаётган мавзу моҳиятини очишда нималарга эътбор бериш кераклигини тадқиқ этган. Хусусан, муаллифнинг “Бугунги ахборот бозорида телеканалда эфирларнинг ўрнини мустаҳкамлаш учун жанрлар имкониятларидан тўлақонли фойдаланилмоқда деб бўлмайди. Бу эса, журналистларнинг ўз устида тинимсиз изланиши, ахборотга янгича ёндашув ҳамда аудиториянинг эътиборини тортиш каби қатор муҳим ва долзарб вазифаларни амалда ижобий ҳал этиш масаласига эътибор қаратишга ундаши лозим. Хорижий давлатлар тажрибасига таянган ҳолда, таҳлилий кўрсатувларнинг алоҳида сайтларини ташкил қилиш бу борада яна бир муҳим қадам бўлиши аниқ. Махсус веб-сайтларнинг ташкил қилиниши доимий мухлислар сонининг ортиб боришига, пировард натижада каналнинг умумий рейтингига ижобий таъсир ўтказишини ҳар бир мутахассис яхши англаши керак” каби шахсий мулоҳазаларидан унинг тадқиқот обектини пухта ўрганганини билиш мумкин.
Сведения · Details
- DOI 10.36078/1590065689
- Журнал · Journal Foreign Languages in Uzbekistan
- Язык · Language русский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0