Foreign Languages in Uzbekistan, 2020, с. 257-265
ХИТОЙ ТИЛИ СТИЛИСТИК ВОСИТАСИ — МEТАФОРАДА ХИТОЙ АНЪАНАВИЙ МАДАНИЯТИНИНГ АКС ЭТИШИ
Master's degree student Normal University Of Liaoning
Аннотация · Abstract
Хитой тили стилистик воситалардан бири бўлмиш метафора — хитой анъанавий аграр жамияти тарихий тараққиётинг мадиний меросидир. У анъанавий аграр жамият маданияти ғояларини ўзида намоён қилиб, ҳис-туйғулар ва муносабатларнинг ўзаро дўстона асосда шаклланишига эътибор бериб келмоқда. Эътиборга молик бўлган авлодлар ўртасидаги субординациянинг ички хусусиятларини ўзида намоён этади, турфа хил шу билан бир ўринда мураккаб бўлмиш маданий қарашларга (концепция) бардош бериб келяпти. Хитойликларнинг ўзига хос миллий феъл-атвори ва анъанавий уруғ тизимидаги аграр қадриятларига чуқур назар билан қарамоқда. Метафора инсонлар энг кўп фойдаланадиган ва инсоният томонидан яратилган энг қадимги стилистик воситадир. Метафоранинг шаклланиш ва ривожланишида ўзига хос хусусиятлари ва ўрни мавжуддир. Бундай ривожланиш, албатта, халқларнинг жамият маданияти ва миллат руҳидан айро ҳолда бўла олмайди. Халқларнинг ривожланиш босқичлари ва маданиятлари ҳал хил бўлганлигидан бу нарса уларнинг тилига ўз таъсирини кўрсатган. Бир маданиятда айтилган ифода бошқа маданиятда ўзга маънони англатиши мумкин. Ушбу мақолада метафоранинг айнан шундай жамият тараққиёти жараёнида жамият маданияти билан бўлган алоқаларини ҳамда метафорада ўзида мужассам этган Хитой анъанавий маданиятини моҳиятларини кўриб чиққанмиз. Мақолада биз Хитой тили метафорасида келтирилган фақат хитойликларга хос бўлган ҳусусиятларга чуқур эътибор берганмиз ҳамда унинг келиб чиқиш сабабларига тушунтиришлар бериб ўтганмиз. Ҳозирги кунда шарқ тилларидан бир бўлмиш хитой тилини кўплаб ёшлар ўрганиб келмоқда. Ўз она тилимизда хитой тили ва унинг грамматикасига оид маълумот, мақолалар етарлича топилади. Аммо хитой тили стилистикаси ва стилистик воситаларининг унинг маданиятига оид жабҳалари кам ўрганилиб келинмоқда. Тадқиқотимизда кўпроқ Хитой халқ маданиятига хос бўлган мисолларни келтиришга ва уларни таҳлил қилишга эътибор берилди. Ўйлаймизки, ушбу тадқиқот иши ҳозирда хитой тили ва Хитой маданиятини ўрганувчи ёшлар учун амалий қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Сведения · Details
- DOI 10.36078/1586148058
- Журнал · Journal Foreign Languages in Uzbekistan
- Язык · Language русский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0