Foreign Languages in Uzbekistan, 2020, с. 199-207
КОНТEНТ ВИЗУАЛИЗАЦИЯСИ ЗАМОНАВИЙ ИНТEРНEТ НАШРЛАРИ УЧУН ЭНГ МУҲИМ ТEНДEНЦИЯ СИФАТИДА
University of Journalism and Mass Communications of Uzbekistan
Аннотация · Abstract
Жаҳон миқёсида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам журналистик фаолиятнинг янги тури саналмиш интернет журналистика тез ва шиддат билан ривожланиб бормоқда. Бу даврда журналистика аудитория талабига кўра янги визуал контентга эҳтиёж сезмоқда. Мақолада замонавий интeрнeт нашрлари учун энг муҳим тeндeнция сифатида контeнт визуализацияси ўрганилган. Илмий тадқиқотларда интернет нашрлар визуалиазацияси етарлича тадқиқ этилмагани мақоланинг долзарблигини оширади. Унда визуал ахборотнинг аҳамияти, визуализациянинг тарихий тараққиёти, дата журналистикасининг бугунги кун учун зарурияти илмий асосланган. Шунингдек, соҳа доирасидаги олимлар, тадқиқотчилар фикри, илмий қарашлари баён этилган. Мазкур фикрлар асосида миллий интернет сегментидаги нашрлар, жумладан, “kun.uz” ва “xabar.uz” сайтлари таҳлил қилинган бўлиб, уларда мультимедиавий жанрларнинг етарлича қўлланмаётгани мисоллар асосида тадқиқ қилинган. Жаҳон амалиётида визуализация қўлланилаётган етакчи интернет нашрлар тажрибаси ўрганилган. Янги визуал форматларнинг ўзига хослигини ўрганиш натижасида уларнинг назарий асосларини яратиш зарурати кўндаланг тургани хулоса қисмида бериб ўтилган. Олинган натижалар миллий интернет нашрларнинг визуал ахборот тақдим қилиш кўникмасини янада такомиллаштириш ҳамда бу борадаги билимларни янада бойитишга хизмат қилади.
Сведения · Details
- DOI 10.36078/1585647501
- Журнал · Journal Foreign Languages in Uzbekistan
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0