Central Asian Research Index

Foreign Languages in Uzbekistan, 2019, с. 189-211

КРАУДСОРСИНГ ТЕХНОЛОГИЯСИ ТАВСИФИ ВА УНИНГ АМАЛИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ (“theguardian.com” интернет нашри мисолида)

Sitora KHOLMATOVA

University of journalism and mass communications of Uzbekistan

Аннотация · Abstract

Бугунги кунда инсоният янги ахборот инқилобини бошдан кечирмоқда. Мазкур жараённинг жадаллашуви ва янги босқичга кўтарилишида эса интернетнинг ўрни ҳамда аҳамияти беқиёс бўлиб, у жамият ҳаётига улкан таъсир ўтказиш қувватига эга. Мақолада мазкур жараённинг жадаллашувида интернетдаги манбаларнинг ўрни, улардан фойдаланиш технологияси краудсорсинг мисолида очиб берилган. Унда интернет нашрларнинг ахборот манбалари билан ишлашдаги замонавий усули — краудсорсинг технологиясининг самараси ҳақида сўз юритилади. Мазкур технологиянинг афзалликлари ҳамда вазифалари таҳлил қилинади. Краудсорсинг муаллиф томонидан классификацияланган категориялар асосида ўрганилган. Бироқ миллий интернет нашрларимиз бу технология имкониятларидан тўла-тўкис фойдаланмаётгани, бу борада амалиётга мурожаат этиш зарурлиги таъкидланади. Жаҳон тажрибаси сифатида Буюк Британиянинг “theguardian.com” интернет нашри фаолияти келтирилади. Мазкур интернет нашр краудсорсинг технологиясидан оқилона фойдаланаётган ОАВ бўлиб, унинг бошқа онлайн нашрлардан фарқи келтириб ўтилади. Шунингдек, крудсорсинг турлари, имкониятлари, унинг контент яратишдаги қулайликлари, имкониятлари бу нашр мисолида таҳлил этилади. Таҳлиллар натижасида хулосалар келтирилган бўлиб, жаҳондаги етакчи интернет нашрнинг илғор тажрибасини миллий оммавий ахборот воситаларимиз фаолиятида ташкил қилиш нашрларимизни ҳам шаклан, ҳам контент жиҳатидан бойитишида самарали восита саналади.

Сведения · Details