Foreign Languages in Uzbekistan, 2019, с. 132-152
ШЕЪРИЙ ТАРЖИМАДА МАЪНО ТАЛҚИНИ
Аннотация · Abstract
Мазкур мақолада замонавий шеърий таржима жараёнидаги мутаржим томонидан амалга ошириладиган аслият матни таҳлили ва талқини, шунингдек, шеърий матн руҳиятини ташкил этувчи асосий унсурлар бўлмиш шакл, маъно ва матннинг поэтик элементлари, уларнинг таҳлили ва таржимада сақланиш қонуниятлари муҳокама қилинган. Тажимон асарни бир тилдан бошқа тилга ўгирар экан, унинг олдида ҳар доим бир неча танловлар туради. Таржимоннинг маҳорати аслият матнини чуқур англаган ҳолда, ундаги таржима тилига кўчирилиши лозим бўлган маъно қатламларини илғаб олиши зарур. Таржима назарияси қонуниятларига кўра аслият матнининг рецепторга кўрсатган таъсири, таржима матнининг таржима рецепторга кўрсатган таъсирига тўғри пропорционал бўлиши, сифатли таржиманинг асосий кўрсатгичи ҳисобланади. Бизлар бу фикрга маълум даражада қўшиламиз холос. Биринчидан, оригинал матннинг рецепторга таъсир этиш даражасини аниқлаб берадиган ягона анализ тизими мавжуд эмас. Демакки, аслият матни ўқувчига айнан қандай таъсир этганини биз холис ҳисоб-китоб орқали била олмаймиз. Иккинчидан, бир поэтик матннинг икки ёки ундан ортиқ кишига бир хил таъсир этади дея таъкидлаш мумкин эмас. Сабаби, ҳар бир киши, шеърни ўқиганида унга — ўзининг дунёқараши, шеъриятга бўлган муҳаббати, шоир руҳиятига яқинлиги ва ўша вазиятдаги психо- эмоционал ҳолатидан келиб чиқиб баҳо беради. Битта шеър бир одамнинг ўзига ҳам турли хил ҳаётий вазиятларда турлича таъсир этади. Бу феномен шеъриятнинг тушунтириб бўлмас хусусиятидир. Шеър инсоннинг ақли эмас, бевосита эмоцияларига таъсир ўтказгани учун ҳам унинг таъсирланиш даражасини аниқлаб берувчи доимий бирлик йўқ.
Сведения · Details
- DOI 10.36078/1581925778
- Журнал · Journal Foreign Languages in Uzbekistan
- Язык · Language казахский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0