Central Asian Research Index

Foreign Languages in Uzbekistan, 2019, с. 87-95

ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАТИШ МАЗМУНИДА ЛИНГВОМАМЛАКАТШУНОСЛИКНИНГ РОЛИ

Feruza Atabekovna

Djizzak Polytechnical Institute

Аннотация · Abstract

Сўнгги ўн йиллар мобайнида лингвомамлакатшунослик ёндашув негизида инглиз тили амалий машғулотларини ташкиллаштириш орқали нофилологик йўналишда таҳсил олувчи олий ўқув юртлари талабаларининг маданиятлараро саводхонлигини шакллантиришига асосий эътибор қаратилди. Талабаларда инглиззабон халқиниг тарихи, географияси, турмуш тарзи ҳақидаги билим савиясини ошириш ва кенг тарқалган тил реалиялар билан таништиришда лингвомамлакатшунослик фанининг роли, реалияларни лингвистик ва ижтимоий-маданий аспектларда тадқиқ этиш, диахрон ва синхрон ёндашувларга таянган ҳолда мавжуд реалияларни ўрганиш тадқиқотнинг долзарблигини белгилайди. Талабаларда инглиз маданиятига бўлган қизиқиш, ҳурмат, инглиз тилини ўрганишга бўлган мотивация ва шу аснода уларда ўзга халқ маданиятни ўз маданияти билан қиёслаш малакаси шаклланиб бориш жараёни ўрганилди. Мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган қадамлар қуйидагилардан иборат: 1) амалий машғулотлар учун аутентик матнлар танланади; 2) мазмунан тўлиқ реалияларга бой микроматнлардан фойдаланиш тавсия этилади; 3)муаммоларнинг долзарблиги, замонавийлигига мос аудиоматнлар ва видеотасвирлардан фойдаланилди. Тадқиқот натижаларига кўра, амалий машғулотларда лингвомамлакатшунослик ёндашувдан фойдаланиш талабаларда инглиз тилини ўрганишга бўлган мотивацияни таъминлайди ва қуйидаги икки жиҳатни ўз ичига олади:1) тилни ўргатиш; 2) тили ўрганилаётган мамлакат ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўладилар. Хулоса қилиб айтганда, мазкур фаннинг назарий жиҳати бир томондан тилни ўргатишдаги бир йўналиш деб эътироф этилади, иккинчи яна бир муҳим жиҳати тили ўрганилаётган мамлакат ҳақидаги маълумотларни тақдим этишдан иборат бўлди.

Сведения · Details