Central Asian Research Index

O‘zbekiston terapiya axborotnomasi, 2026, № 2

ЮРАК ИШЕМИК КАСАЛЛИГИ МАВЖУД БЕМОРЛАРДА ТРОМБОЦИТЛАР АГРЕГАЦИЯСИ ИНГИБИРЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ БАХОЛАШ ОРКАЛИ АНТИАГРЕГАНТ РЕЗИСТЕНТЛИГИНИ АНИҚЛАШ

Ходжанова Ш.И.,, Зульфия Сабиржанова, Жамшида Иманкулова, Лола Давлатова, Жамол Узаков, Бобур Утемуратов, Саидлутфуллохон Аляви

Аннотация · Abstract

Аннотация. Антиагрегантларга резистентлик, шунингдек дори ёки антитромбоцитар резистентлик деб ҳам аталадиган ҳолат, тромблар ҳосил бўлишининг олдини олишга мўлжалланган дорилар (антиагрегантлар) самарадорлигининг пасайишини англатади. Бу ҳолат аспирин ёки клопидогрел каби антиагрегантлар тромбоцитларга кутилган таъсирни кўрсатмайдиган вазиятни ифодалайди. Бундай ҳолат тромбозлар, жумладан, юрак хуружи ва инсульт хавфини келтириб чиқариши мумкин Ҳозирги вақтда АСКга нисбатан резистентлик 5 % дан 45 % гача, клопидогрелга нисбатан резистентлик 20 % да 45 % гача ҳолатда учрайди. Шу сабабли, юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларни даволашда антиагрант резистентлигини эрта аниқлаш юрак-қон томир асоратларининг олдини олишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Калит сўзлар: юрак ишемик касаллиги, тромбоцитлар агрегацияси ингибирланиш даражаси, антиагрегант резистентлиги

Сведения · Details